Линклар

logo-print
Россия президенти Владимир Путин миллатчилар мамлакатдаги демократик ҳурриятдан ўз фойдасига фойдаланаётганлигини айтди.

Жума куни Саранск шаҳрида ўтган Миллатлараро Алоқалар Кенгашининг илк йиғинида қилган чиқишида Путин авж олиб бораётган миллатчиликка қарши кескин кураш олиб бориш лозимлиги ҳақида гапирди.

23 август куни Москва шаҳрида Голландиянинг "АЗ" ва Махачқалъанинг “Анжи” футбол клублари ўртасида ўтган учрашувда миллатчи фанатлар безориликлар уюштирган эди.

200 дан ошиқ миллат вакиллари истиқомат қиладиган Россияда миллатчилик сўнгги йилларда авжига чиқиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG