Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:23

Қирғизистонда ҳукумат тарқатилади


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев жума куни ҳукуматни тарқатиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.

Бунга мамлакат парламентидаги ҳукмрон коалициядан “Ота-макон” ҳамда “Ор-номус” партияларининг чиқиши ва шу сабаб коалициянинг парчаланиши сабаб бўлди.

Коалицияда қолган “Республика” ва Социал-Демократлар Партиясида янги ҳукумат тузиш учун керакли овоз етишмайди.

Президент Атамбаев уч кун ичида парламентдаги партиялардан бирига янги коалиция тузиш ҳуқуқини топшириши керак.

Бош вазир Омурбек Бабанов бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси янги ҳукумат тузилгунча ўз фаолиятини давом эттиради.
XS
SM
MD
LG