Линклар

Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Муҳаммадали Каримов 24 август куни 66 ёшида вафот этди.

Бокс федерациясининг биринчи вице-президенти лавозимида ҳам ишлаб келган Муҳаммадали Каримов 1964-1973 йилларда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган.

Бокс бўйича спорт устаси Каримов 1995-2001 йилларда Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси бош котиби, 2001-2009 йилларда қўмита вице-президенти лавозимида хизмат кўрсатиб келган.

2009 йилда у миллий Олимпия қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайланган эди.

Ўзбекистонда спорт ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси учун Муҳаммадали Каримов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Фидокорона хизматлар учун” ордени билан тақдирланган.
XS
SM
MD
LG