Линклар

Самсунг Apple технологиясини кўчирганликда айбдор деб топилди


iPad 2 ва Galaxy 10.1 планшетлари.

iPad 2 ва Galaxy 10.1 планшетлари.

АҚШда Сан-Хосе шаҳри суди Самсунг ширкатини Apple компаниясининг iPhone ва iPad ускуналаридаги технологияларни кўчирганликда айблади.

Суд қарорига кўра, Жанубий кореялик ширкат Apple га 1,05 миллард АҚШ доллари товон пули тўлаши керак.

Иккала ширкат ўртасидаги патент можароси 2011 йилнинг апрел ойида бошланган.

Унда Apple Самсунг ни қўчирмачиликда айблаб, 2,5 миллиард доллар товон пули талаб қилган эди. Самсунг эса жавоб тариқасида 399 миллионлик қарши даъво иши қўзғаган.

Аввалроқ Сеул шаҳри суди иккала ширкатни ҳам бир-бирига тегишли патентларни бузганликга айбдор деб топиб, улар чиқарадиган технологияларни Жанубий Кореяда қисман таъқиқлаган эди.

Apple ва Самсунг ўртасидаги патент можароси яна қатор давлатларда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG