Линклар

Андерс Брейвик Осло суди унга 21 йиллик қамоқ жазоси тайинлаганидан норози эмас ва унинг адвокатлари суд ҳукми бўйича аппеляция аризаси бермайди.

Бу ҳақда Ослода ўтган матбуот анжуманида прокурор Свейн Холден маълум қилди.

Аввалроқ Брейвик агар уни ақли расо деб топишса, суд ҳукми бўйича шикоят қилмаслигини маълум қилган эди.

33 ёшли ултра миллатчи Брейвикни ақлан лаёқатли деб хулоса берган Осло суди уни ўтган йилнинг июл ойида Норвегия пойтахтида иккита ҳужум уюштириб, 77 кишини ўлдирганликда айбдор деб топди.

Брейвикнинг ўзи ҳам Осло ва Утойя оролидаги ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олиб, 77 одамни ўлдирганини тан олган.

Брейвикка кўра, у Норвегия ҳукумати томонидан олиб борилаётган кўп маданиятлилик сиёсатига қарши ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG