Линклар

logo-print
Москва суди россиялик мухолифатчи, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни оқлаб, ундан рухсат берилмаган норозилик акциясида иштирок этганлик айбловини олиб ташлади.

Каспаров Pussy Riot гуруҳи қизлари ҳимоясига уюштирилган акция пайти қўлга олинган эди.

Эндиликда Каспаров Москва полициясига қарши "туҳмат", "калтаклаш" ва "ноқонуний ҳибсга олиш" моддалари бўйича жиноий иш очилишига эришмоқчи.

Касапаров ҳибсга олиш пайти полициячининг бармоғини тишлаб олганликда айбланган.

Каспаров бу иддаоларни рад этиб, қайтанга полциячилар уни калтаклаганини даъво қилмоқда.
XS
SM
MD
LG