Линклар

Ўзбекистонда Япониянинг 11 та корхонаси ишлаяпти


Ўзбекистонда Япония капитали асосида фаолият юритаётган 11 та корхона бўлиб, улар савдо, транспорт, туризм ва соғлиқни сақлаш, машинасозлик ва метални қайта ишлаш, енгил саноат соҳаларида фаолият кўрсатади.

Бу ҳақда хабар қилган Gazeta.uz маълумотига кўра, Япониянинг Ўзбекистондаги лойиҳаларида “Mitsui”, “Mitsubisi”, “Sodjitsu”, “Marubeni”, “Itochu”, “Isuzi Motors”, “Sumitomo” каби япон компаниялари иштирок этмоқда

Ўтган йили Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 162,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 58,7 миллион долларни ташкил этди.
XS
SM
MD
LG