Линклар

logo-print

Янукович Россия билан газ бўйича муносабатларни ўзгартирмоқчи


Владимир Путин ва Виктор Янукович.

Владимир Путин ва Виктор Янукович.

Бугун Сочида Россия ва Украина президентлари учрашди.

Учрашувда Украина Президенти Виктор Янукович Россия билан газ соҳасида муносабатларни ўзгартириш истагида эканини айтди.

Янукович газ мавзуси "жуда нозик"лиги ва газ борасидаги муносабатлар албатта икки томонлама характерга эга бўлиши шартлигини таъкидлади.

Украина Россиядан олинадиган газ нархини пасайтиришга уриниб келади. Икки давлат ўртасида газ бўйича сўнгги бор 2009 йилда шартнома имзоланган.

Мазкур шартномани тузиш пайти ваколатлари доирасидан чиққанликда айбланган Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва шу кунда у жазо муддатини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG