Линклар

Ойга қадам қўйган биринчи инсон, америкалик астронавт Нил Армстронг 82 ёшида вафот этди.

Яқинларига кўра, Армстронгнинг ўлимига юрак қон томирларидан қилинган жарроҳлик амалиёти асоратлари сабаб бўлган.

Нил Армстронг Аполло 11 миссияси командири сифатида 1969 йилнинг 20 июлида ойга қадам қўйган биринчи инсонга айланган эди.

У ўзининг ой сатҳида қўйган қадамини шундай тарифлаган: “Бир одам учун кичкина қадам, бутун инсоният учун эса улкан силжишдир”.

Аполло 11 миссияси Нил Армстронг учун сўнгги фазога учиш бўлди.

1969-1972 йилларда жами 12 америкалик астронавт ой сатҳида қадам босган.
XS
SM
MD
LG