Линклар

logo-print
Франция президенти Франсуа Олланд Грециянинг евроҳудудда қолиши кераклигини, бироқ бунинг учун Афина олдига қўйилган шартларни бажаришга ўз интилишини кўрсатиши лозимлигини айтди.

Олланд шанба куни Парижда Греция Бош вазири Антонис Самарас билан Греция иқтисодини қутқаришга қаратилган молиявий ёрдам эвазига мамлакатдан талаб қилинаётган ислоҳотлар бўйича музокара ўтказди.

Музокарадан сўнг Бош вазир Самарас “Греция евроҳудудда қолишнинг уддасидан чиқа олади” дея ваъда берди.

Германия Молия вазири Волфганг Шаубле ислоҳотларни амалга ошириш учун Грецияга белгиланганидан кўпроқ вақт бериш керак эмаслигини, акс ҳолда ажратилаётган қутқарув пули етмаслигини таъкидлади.

Иқтисодий инқирозга юз тутган Греция сентябрда 31,5 миллиард евро миқдорида навбатдаги ёрдамни олиш учун келаси икки йил ичида давлат ҳаражатларини 11,5 миллиард еврога қисқартириши лозим.

Афина ислоҳотлар учун тўрт йил сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG