Линклар

logo-print
Нефтни қайта ишлаш заводида юз берган портлашда камида 26 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳат олди.

Воқеа шанба куни Жанубий Америкада жойлашган Венесуэланинг шимолий қисмидаги Амуай шаҳрида юз берди.

Портлаш оқибатида жароҳат олганлар сони 80 кишига етгани, ҳалок бўлганлар орасидан эса 10 яшар болакай борлиги айтилмоқда.

Портлашга газ цистерналарининг бирида чиққан ўт сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Амуай шаҳридаги завод дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан биридир. Унда кунига 645 минг баррел нефт қайта ишланади.
XS
SM
MD
LG