Линклар

Суриялик фаоллоар пойтахт Дамашқ яқинидаги шаҳарда камида 200 кишининг жасади топилганини билдирди.

Фаолларга кўра, Дарая шаҳрида топилган ўликлар ҳукумат кучлари тарафидан отиб ташланган бўлиши мумкин. Аксар жасадларда яқин масофада туриб отилганига ишорат этувчи излар бор.

Ўлганлар орасида аёллар ҳам борлиги айтилмоқда.

Шундай қилиб, ҳукумат кучларининг Дарая шаҳрини ўққа тутиши оқибатида ўлганлар сони 270 га етди.

Асосан сунний мусулмонлар истиқомат қиладиган Дарая шаҳри сўнгги уч кун давомида ҳукумат тарафидан оғир ҳарбий техника ёрдамида ўққа тутилган эди.
XS
SM
MD
LG