Линклар

Эрон Қўшилмаслик ҳаракати саммитига мезбонлик қилмоқда. Бугун очилажак йиғинда жаҳоннинг 35 мамлакати раҳбарлари ва яна 80дан ортиқ давлатдан вакиллар қатнашиши кутилмоқда.

Меҳмонлар орасида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам бор. Аввалроқ, АҚШ ва Исроил БМТ раҳбариини Эронга сафар қилмасликка чиқиришганди.

Жаҳондаги 120дан ортиқ мамлакат Қўшилмаслик ҳаракатига аъзодир. Ўзбекистон ҳам 1992 йилдан Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо эса-да ташкилот доирасида фаоллиги кузатилмайди.
XS
SM
MD
LG