Линклар

АҚШда Республикачилар партияси тўфон хавфи боис қурултой санасини бир кун кейинга суришди.

Флорида штатининг Тампа шаҳрида душанба кунига режаланган қурултойда Митт Ромни расман республикачилардан президентликка номзод деб эълон қилиниши кутилаётганди.

Республикачилар партияси вакили Ринс Прибуснинг айтишича, “Айзек” тўфони хавфи боис мазкур қурултой бир кун кеч ўтказилади.

Айни тўфон Ҳаитида тўрт одам ўлимига сабаб бўлди. Кубада ҳам фавқулодда холат эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG