Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:59

Толибон Ҳаққоний ўлганини рад этди


Толибон вакили Забиулла Мужаҳид Покистонда жойлашган Ҳаққоний жангарилар тармоғи раҳбари Бадруддин Ҳаққоний ўлдирилганини рад этди.

Мужоҳид электрон мактуб орқали бу ҳақда билдирган. “Ҳаққони тирик, соғ-саломат ва ҳозир Афғонистонда”, деб ёзди ўз электрон мактубида толибон вакили.

Аввалроқ, Ҳаққоний жанггарилар тармоғи раҳбари АҚШ пилотсиз учқичи ҳужумида Покистоннинг Шимолий Вазиристонида ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ўз навбатида Покистон ва АҚШ ҳукуматлари ҳам Ҳаққоний ўлимини тасдиқлашмаган.
XS
SM
MD
LG