Линклар

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Теҳронда бугун очилган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида жаҳоннинг барча мамлакатларини 2025 йилга қадар ядровий қуролдан воз кечишга чақирди.

Жаноб Солиҳийнинг ушбу баёноти Эрон ўз ядровий дастурини амалга оширишда давом этаётгани ҳақида хабарлар урчиган бир пайтда янгради.

Гарчи Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилса-да, Ғарб ҳукуматлари расмий Теҳроннинг ядровий қуролга эгалик қилишга интилаётганини айтишади.

Теҳрондаги Қўшилмаслик ҳаракати саммитида жаҳоннинг 35 мамлакати раҳбарлари ва яна 80дан ортиқ давлатдан вакиллар қатнашмоқда. Меҳмонлар орасида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам бор.
XS
SM
MD
LG