Линклар

logo-print
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 17 миллионга яқин киши иштирок этган.

Кеча “Ўзбекистон” телевидениесининг “Таҳлилнома” кўрсатувида “Маҳалла” хайрия жамғармасига таянган ҳолда ана шундай рақам эълон қилинди.

Аввалроқ ўзбек расмийлари шанба кунги ҳашарда 10 миллионга яқин киши қатнашганини маълум қилгандилар.
Маълумотларга кўра, икки кунлик тадбир мобайнида ҳашарчилар 35 минг гектар майдонни ободонлаштирган, 22 минг километрга узанган ариқ ва ҳовуз атрофларини тозалаган, 9000 га яқин қабристон ва зиёратгоҳларни тартибга келтирган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳашарда, “Маҳалла” жамғармаси маълумотларига кўра, кўплаб маҳалла гузарларида аҳолига хизмат кўрсатиш бинолари ва спорт иншоотлари фойдаланишга топширилган, республиканинг турли жойларида янги боғлар очилган.

Ҳашар муносабати билан вазирлик, маҳкама ва бошқа ташкилотлар ходимларининг бир кунлик иш ҳақи “Маҳалла” жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган.

Бу маблағ кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги спорт майдончаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш каби ишларга сарфланиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG