Линклар

Саудияда террорчилар ушланган


Саудия Арабистон расмийлари “Ал-Қоида” билан боғлиқ икки террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳақида баёнот тарқатди.

Маълумотларга кўра, Ар-Риёд ва Жиддада саккиз киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг олти нафари яманлик, икки нафари эса саудияликлардир.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, улар пойтахт Ар-Риёдда террорчилик хуружлари уюштиришни режалаган. Тинтув чоғида уларга қарашли бўлган портловчи моддалар топилгани айтилмоқда.

Ҳибсга олинганлар террорчилик хуружини уюштириш учун маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан кўнгиллиларни жалб қилишга уринганликда ҳам айбланмоқдалар.
XS
SM
MD
LG