Линклар

Сурия расмийлари Эрон вакили билан учрашди


Сурия президенти Башар Ассад.

Сурия президенти Башар Ассад.

Сурия президенти Башар Ассад ўз мамлакатида содир бўлаётган воқеаларни яна бир бор хорижий давлатлар томонидан қўлланган “душманона фитна” натижаси, деб баҳолади ва қанча қурбон берилса-да, бу фитна ўз мақсадига етмаслигини урғулади.

Эрон вакили Алоуддин Буружердий билан Дамашқдаги учрашув чоғида Башар Ассад Сурия минтақадаги асосий нуқта экани ва шунинг учун ҳам фитна айнан унга қарши қаратилганини билдирди.

Эрон вакили Сурия вице-президенти ҳамда ташқи ишлар вазири билан ҳам учрашган. Сурия бош дипломати Валид Муаллим бу учрашувда расмий Дамашқнинг мухолифат билан музокараларига фақат исёнчилар қуролли кураш йўлидан воз кечган тақдирдагина йўл очилишини мумкинлигини таъкидлаган.

Сурия расмийлари Эрон вакили билан мамлакатда яна оммавий қотилликлар содир этилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган бир пайтда учрашди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, сўнгги икки кун мобайнида Дамашқ яқинида 320 кишининг жасади топилган.

Исёнчиларнинг таъкидлашларича, бу ерда гап Дарайя шаҳрида ҳукумат қўшинларининг мухолифатга қарши ўтказган амалиётлари чоғида қурбон бўлганлар ҳақида кетмоқда.

Мазкур шаҳарда, маҳаллий фаолларнинг маълум қилишларича, бир ҳафта ичида 600 киши ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG