Линклар

logo-print

Pussy Riot гуруҳининг икки вакили Россияни тарк этган бўлиши мумкин


Pussy Riot қизларининг Исо Масиҳ ибодатхонасида қилган чиқиши.

Pussy Riot қизларининг Исо Масиҳ ибодатхонасида қилган чиқиши.

Pussy Riot адвокати Марк Фейгин Россия расмийлари қидирувга берган гуруҳнинг икки аъзоси мамлакатдан чиқиб кетган бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.

Би-Би-Сига берган интервюсида Фейгин жиноий ишда гуруҳ қизларининг фақат тахаллуслари келтирилгани учун бу маълумотни тасдиқлай олмаслигини айтди.

Аввалроқ Pussy Riot панк-гуруҳининг икки аъзоси хорижга чиқиб кетгани ҳақидаги маълумот Твиттер микроблогида пайдо бўлганди.

17 август куни Москванинг Хамовнический суди Pussy Riot аъзолари бўлган Мария Алёхина, Надежда Толоконникова ҳамда Екатерина Самуцевични Исо Масиҳ ибодатхонасида безорилик қилганликда айблаб, икки йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Гуруҳнинг бу жанжалли акцияга алоқадор бошқа аъзоларига нисбатан алоҳида иш очилиб, уларга нисбатан қидирув эълон қилинганди.

Pussy Riot гуруҳининг доимий таркиби йўқ. Адвокат Фейгинга кўра, гуруҳга 20-30 чоғли одам киради.

Pussy Riot устидан ўтказилган маҳкама Россиядагина эмас, хорижий ўлкаларда ҳам катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳукм ўқилган куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида гуруҳ қизлари қўллаб, пикет ва намойишлар ўтказилган.
XS
SM
MD
LG