Линклар

logo-print

Вилнюс Россиянинг собиқ президентига орден бермоқчи


Россиянинг биринчи президенти Борис Елцин.

Россиянинг биринчи президенти Борис Елцин.

Литва расмийлари, марҳум Борис Елцинни Литва давлати олдидаги алоҳида хизматлари учун тақдирлаш ниятидалар.

Бугун Вилнюсда ўтказилажак тантанали маросимда Литва президенти Даля Грибаускайте Борис Елциннинг беваси Наина Елцинага орден топшириши кутилмоқда.

Литва расмийлари Россиянинг биринчи президенти Литва давлатчилигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун мукофотланаётганини билдирдилар.

1991 йил январида совет қўшинлари Вилнюсдаги телемарказни штурм қилган пайтда Елцин Литвани қўллаган ва унга нисбатан куч ишлатилишини қоралаб чиққан, кейин эса Болтиқбўйидаги уч мамлакат раҳбарлари билан Литва, Латвия ва Эстония мустақиллигини тан олиш бўйича қўшма баёнотни имзолаганди.

1991 йили Елцин раҳбарлиги остида Россия Литва билан унинг суверенитетини тан олиш бўйича шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG