Линклар

logo-print

Коалиция тузиш Социал-демократларга топширилди


Президент Атамбаев янги коалиция тузиш тўғрисидаги фармонни 27 августда имзолади

Президент Атамбаев янги коалиция тузиш тўғрисидаги фармонни 27 августда имзолади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев янги коалиция тузишни Жўғўрқу Кенешнинг Социал-демократлар фракциясига топширди.

Бу ҳақдаги фармон бугун имзолангани тўғрисида президент матбуот котиби Қадир Токтогулов ўзининг Твиттер саҳифасида эълон қилди.

Қирғизистон қонунларига биноан 15 иш куни ичида, 17 сентябргача коалиция тузилиб, бош вазир лавозимига номзод кўрсатилиши лозим.

22 август куни Қирғизистон парламентидаги “Бирлик” коалицияси ўз фаолиятини тўхтатганидан сўнг 24 август куни президент Атамбаев ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG