Линклар

Венесуэлада заводга ўт кетиб 41 киши нобуд бўлди


Президент Чавес 3 кунлик мотам эълон қилди

Президент Чавес 3 кунлик мотам эълон қилди

Венесуэладаги нефтни қайта ишлаш заводида шанбага ўтар кечаси бошланиб, сўнгги хабарларга қараганда якшанба куни ҳам давом этган ёнғиндан 41 киши нобуд бўлди, 80 дан зиёди яраланди.

Амуай шаҳри яқинида жойлашган завод нафақат Венесуэла, балки жаҳондаги энг йирик заводлардан бири ҳисобланади.

Ёнғинга газ чиқиб кетиши оқибатида юз берган портлаш сабаб бўлгани айтилмоқда.

Венесуэла президенти мамлакатда 3 кунли мотам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG