Линклар

Ўзбекистонда АҚШ долларининг қора бозордаги нархи бир ҳафтада 2830 сўмдан 2680 сўмга тушиб кетди.

Бу ҳақда хабар қилган СА-News ахборот агентлиги доллар қадри тушиб кетишини Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси билан боғламоқда.

Ўзбек автомобиллари шу пайтгача фақат хорижий валютага сотилаётган эди.

Агентликка кўра, савдо эндиликда маҳаллий валютага олиб борилмоқда ва шунинг учун чет эл валютасига бўлган талаб пасайиб кетган.

Айни пайтда Озодлик манбаларининг айтишича, автосалонларда сотиладиган машина йўқ.

Ўзбекистонда хорижий валютанинг икки хил курси мавжуд.
Давлат курси бўйича 1 АҚШ доллари 1974 сўмга тенг.
XS
SM
MD
LG