Линклар

logo-print
2013 йилдан бошлаб Россияда яшаш ва ишлашни истаган меҳнат муҳожирлари рус тилидан имтиҳон топширишлари шарт.

Бу ҳақда Россия Федерацияси 2025 йилгача мўлжалланган миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш чоралари режасига таяниб ўтган ҳафта охирида Новости агентлиги хабар қилди.

Мигрантлар рус тилидан ташқари Россия тарихидан ҳамда қонунчилиги асосларидан имтиҳон топширишлари лозим бўлади, деб хабар қилди агентлик.

Россия Федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, бу мамлакатга ҳар йили 13-14 миллион киши келади, уларнинг 77 фоизи МДҲга аъзо мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларидир.
XS
SM
MD
LG