Линклар

Исёнчилар ҳукуматга қарашли вертолётни уриб туширди


Ҳуқуқ фаолларига кўра, сўнгги икки кун мобайнида Дамашқ яқинида 320 кишининг жасади топилган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, сўнгги икки кун мобайнида Дамашқ яқинида 320 кишининг жасади топилган.

Бугун Сурияда исёнчилар ҳукумат кучларининг вертолётини уриб туширди.

Дамашқнинг шарқий қисмида юз берган бу воқеа тўғрисида давлат телевидениеси хабар қилди.

Хабарларга қараганда, Дамашқ шаҳри атрофларида исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида қақшатқич жанглар давом этмоқда.

Президент Асад бугун Суриядаги можарони ҳал қилиш юзасидан Эрон ишлаб чиқаётган янги режани қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу ҳақдаги ташаббусларини Эрон Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатларнинг Теҳронда ўтаётган саммитида очиқлаши кутилмоқда.

Ҳуқуқ фаолларининг кечаги хабарларига кўра, сўнгги икки кун мобайнида Дамашқ яқинида 320 кишининг жасади топилган.

Исёнчиларнинг таъкидлашларича, бу ерда гап Дарайя шаҳрида ҳукумат қўшинларининг мухолифатга қарши ўтказган амалиётлари чоғида қурбон бўлганлар ҳақида кетмоқда.

Мазкур шаҳарда, маҳаллий фаолларнинг маълум қилишларича, бир ҳафта ичида 600 киши ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG