Линклар

logo-print

АҚШ элчиси ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди


27 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига таяниб, ахборот агентликларининг хабар қилишича, сўзлашувлар давомида томонлар иккитомонлама сиёсий маслаҳатлашувларининг учинчи раунди ҳамда Ўзбекистон – АҚШ бизнес- форуми якунлари, эришилган килишувларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинган.

Хабар қилинишича, 16 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон – АҚШ бизнес-форумида икки давлат иш одамлари умумий қиймати 2,8 млрд бўлган ва машинасозлик, метални қайта ишлар, энергетика, нефт ва газ қазиб олиш, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу каби бошқа соҳаларда 21 та лойиҳани амалга оширишга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG