Линклар

Қозоғистон МО яхлит энергетика тизимидан чиқмоқчи


Агар Янги йилгача Параллель фаолият тўғрисидаги ҳужжат имзоланмаса, Қозоғистон Марказий Осиё яхлит энергетика тизимидан чиқишга тайёр.

“Қозоғистон миллий энергетика тизими” ОАЖ директори Алексей Бородиннинг 27 август кунги бу баёноти тўғрисида ахборот агентликлари хабар қилди.

Бородинга кўра, 21-22 сентябр кунлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон вакиллари Астана шаҳрида Параллел фаолиятни сақлаб қолишга оид масалаларни муҳокама қилади.

Аввалроқ Қозоғистон агар Ўзбекистон электр энергияни назоратсиз олишни тўхтатмаса Марказий Осиё яхлит энергетика тизимидан чиқажаги тўғрисида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG