Линклар

Афғонистон расмийлари тарқатган маълумотларга қараганда, душанба куни тинч аҳолидан 17 кишининг бошсиз жасади топилган.

Шу куни Афғонистон армиясининг 10 аскари ҳамда НАТОнинг 2 аскари ўлдирилган.
Расмийларга кўра, Толиблар позициялари кучли бўлган Ҳилманд вилоятида топилган бошсиз танаси топилганлардан икки нафари аёл бўлган.

10 афғон аскари эса, назорат масканига қилинган ҳужум қурбони бўлган.
Расмийларга кўра, аскарлар хизматдошларидан бирининг жанггарилар билан тил бириктириши оқибатида қурбон бўлган бўлиши мумкин. Ўлганларнинг 5 хизматдоши воқеа жойидан ғойиб бўлган.

НАТОнинг икки аскари эса, Лағмон вилоятида афғон аскари очган ўтдан нобуд бўлди. Жавобан очилган ўтдан афғон аскари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG