Линклар

Москвдаги Православ черкови меҳробига чиқиб “Худойим Путинни ҳайда” деб дуо қилгани учун 2 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган Pussy Riot гуруҳи қизларининг адвокатлари 27 август куни суд қарори устидан шикоят ëзишди.

Айни пайтда 2 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳкумаларга турма либоси (роба) кийдирилгани билдирилди.

Озодлик мухбири Анастасия Кириленко Pussy Riot гуруҳининг қамоққа олинмаган аъзолари билан учрашди.

Шунингдек мухбиримиз 2 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган Pussy Riot фаоли Надежда Толоконникованинг турмуш ўртоғи ва отаси билан суҳбатда бўлди.

Ана шу учрашув асносидаги мухбиримиз ҳикоясини сизга тақдим қиламиз.

Қамоқхона зиëратхонаси

Надежда Толоконникованинг эри Петр Верзилов ўз рафиқаси билан учрашиш учун соат олтида уйдан чиқиб¸ аëллар қамоқхонаси эшиги олдида роппа-роса соат 7 да ҳозир бўлди.

Петр кейинги 5 ой ичида рафиқаси билан иккинчи марта учрашмоқда.

Маҳбуса Надежда Толоконникованинг қизи 4 яшар Гера эса беш ойдан бери онасини кўрмади.

- Мен қизимга¸ онанг турмада. Биз турмани синдириб онангни қутқарамиз деб тушунтирдим¸ дейди Петр.

Биз Петр билан биргаликда турма биносига яқинлашдик. Деворда учрашувга келганларнинг қўлëзма рўйхати. Биз 17-рақам билан навбатга ëзилдик.

Қоп-қоронғу¸ тор ва заҳ даҳлизда маҳкумларнинг яқинлари навбат кутишмоқда.

Нозирлар биздан олдин навбати келган зиëратчининг сумкасини титмоқда.

Улар сумкадаги маржумак орасидан тақиқланган нарса қидиришмоқда эди.

“Худойим Путинни ҳайда”, деб қўшиқ айтгани учун икки йилга қамалган Pussy Riot панк-гуруҳи фаоли Надежда Толоконникованинг эри Петр Верзилов ўз рафиқаси ва бошқа қизлар тушиб қолган вазиятга дунë бўйлаб билдирилаётган муносабат ҳақида бемалол гапиради. Лекин ўз шахсиятига келганда Петр камгап.

У 26 ëшда¸ отаси физик¸ онаси театр мунаққиди. Асли москвалик Петр МГУда ўқиган пайтида Надя (Надежда Толоконникова) билан учрашиб турмуш қурган.

Надежда Толоконникованинг замонавий санъат ҳақидаги тушунчалари Петрга ëқиб қолгани боис у билан ҳамроз бўлишга қарор қилган.

Исо Масиҳ ибодатҳонасидаги “тадбир”да тасвирчи сифатида иштирок этган. У Канадада 3 йил яшаган ва Канада фуқаролигини ҳам олган.

Ниҳоят Петрни чақириб қолишди. Петр бир соат давомида рафиқаси билан ҳамсуҳбат бўлди.

Петр билан Надя орасини симтўр ўтган ойна тўсиб турибди. Улар телефонда гаплашишди.

Маҳкумнинг ўз яқинлари билан суҳбати “эшитилиб” турилади. Шу боис ажнабий тилда гаплашиш тақиқланган.

Надя ва Петр кузда бўладиган мухолифат тадбирлари ҳақида гаплашишди.

Қамоқхона устидаги девор орқасидан узун яшил хоч кўриниб турар эди. Бу турма черкови устидаги хоч эди.

Аммо бу черков қулфлоғлиқ эди. Поп ота таътилга кетаëтиб калитни ўзи билан олиб кетган дейишди.

Pussy Riot қизларини қамоқда зиëрат қилган таниқли журналист Зоя Светованинг айтишича, маҳбусаларнинг маиший аҳволи ëмон эмас.

Овқат ва нон чой сероб.

Аммо қамоқ барибир қамоқ.

Олдин уларни ҳар кун бир соат сайрга чиқаришган бўлса¸ хозир бу 15 дақиқага туширилди дейди журналист.

Мордовияда қора сийнабандлар тақишга хозирлик.

Pussy Riot адвокати Марк Фейгин билан қамоқхонага борган кунимизнинг эртасига учрашдик.

Марк Фейгин қизлар билан ҳукм устидан шикоят қилиш борасида маслаҳат қилганини айтди:

- Биз суддан кейин қизларни юпатдик. Қизлар эса бизни юпатди. Қизлар охиригача курашамиз дейишди. Улар турмага боришга тайëр. Надя йиғламаяпти. Деярли йиғламаяпти.

Давлат думасининг собиқ депутати Марк Файгин Надежда Толоконникова билан 2 йил аввал танишган эди.

Надя Толоконникова ўшанда Марк Файгинга сиëсий тадбир¸ анъанавий пикетдан яхши деган гапни уқтирган эди.

Айни пайтда Марк Фейгин маҳбуса қизлар учун қора рангли ички кийимлар сотиб олиш билан банд. Қамоқда фақат қора рангли кийимга изн бор дейди адвокат.

Адвокатга кўра, Pussy Riot қизлари Мордовиядаги аëллар қамоқхонасига юборилиши мумкин.

27 август куни Pussy Riot адвокатлари суд қарори устидан шикоят ëзишди.

Айни пайтда улар Россия адлиясига ишонмаслигини ҳам айтиб, қарор устидан Европа маҳкамасига шикоят қилишга тайëргарлик кўришмоқда.

Шу кунларда Pussy Riot тарафдорлари бутун Россия бўйлаб ўз қаршилик ҳаракатини бошлашганини эълон қилишди.

Тарафдорлардан бири Красноярскдаги кўчалардан бир нечтасига Pussy Riot кўчаси деб кўрсаткич илиб қўйишди.

"Биз ҳукуматдан кўра кучлироқмиз"¸ дейишмоқда Pussy Riot тарафдорлари.

17 август куни Pussy Riot гуруҳи иштирокчилари - Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич Москвадаги Исо Масиҳ черковида Владимир Путинга қарши “панк ибодати” деб номланган перформенсни уюштиргани учун безориликда айбдор деб топилиб, икки йилга қамоққа ҳукм қилинди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG