Линклар

Фарғона шаҳрида 20 минг томошабинга мўлжалланган янги стадион қурилади. Мазкур лойиҳа доирасида 6 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилади.

Бу иш Ўзбекистон ҳукуматининг куни кеча тасдиқланган “Фарғона шаҳри ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилишини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ равишда амалга оширилади.

Ҳужжатда Фарғона аэропортини реконструкция қилиш тадбири ҳам кўзда тутилган. Айтилишича, реконструкция ишлари доирасида аэропортда Расмий делегациялар зали пайдо бўлади.

Ҳар иккала объектнинг 2013 йили фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG