Линклар

Ўзбекистон тожикистонлик маҳкумларни ўз ҳудудидан ўтказмаяпти


Маҳкумлар ташиладиган автозак.

Маҳкумлар ташиладиган автозак.

Ўзбекистон ичида маҳкумлар бўлган машиналар карвонининг Тожикистон шимолидан марказий ҳудудига ўтиб кетишига розилик бермаяпти. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги хабар қилади.

Маълумотларга кўра, 117 нафар маҳкум Сўғд вилоятидан мамлакат жанубидаги колонияларга этап қилиниши керак эди.

Агентлик манбасига кўра, авваллари судланганлар махсус вагонларда ташиларди, бироқ бу йил ёзда Тожикистон темир йўллари йўловчи камайгани боис Душанбе-Хўжанд йўналиши бўйича поезд қатновини вақтинча тўхтатганди.

Айтилишича, Хўжанддан Душанбега юборилаётган маҳкумларни тоғ довони орқали олиб ўтиб кетиш хавфли, Ўзбекистон расмийлари эса қуролли қўриқчилари бўлган карвонни ўз ҳудудидан ўтказмаяпти.

Маҳкумларни кўчириш зарурати мамлакат шимолида аёллар ва ўсмирлар учун махсус қамоқхоналар ҳамда қатъий режимли колониялар йўқлиги билан изоҳланмоқда.

Бундан ташқари, мамлакат жанубида судланганлар Сўғд вилоятида жойлашган қамоқхоналарда, шимолда судланганлар эса мамлакат жанубидаги қамоқхоналарда жазо ўташи лозим.

Маҳбусларни ҳаво йўли билан ташиш қиммат тушади. Айни пайтда, ўта хавфли жиноятчилар, шу жумладан, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилганлар самолётларда этап қилиниши ҳам маълум.
XS
SM
MD
LG