Линклар

logo-print
Сурия билан Туркия ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктларида камида 9 минг қочқин йиғилиб қолди. Улар Суриянинг ҳукумат қўшинлари ва исёнчилар ўртасида жанглар давом этаётган шимолий ҳудудларини тарк этишга уринмоқдалар.

Туркия расмийлари чегара ёпилмаганини, бироқ мамлакатга келаётган барча кишиларнинг шахсини аниқлаш зарурати туфайли чегара пунктларида турнақатор навбатлар пайдо бўлганини таъкидламоқдалар.

Ҳозиргача Туркия ҳудудидаги муваққат лагерларга 80 мингга яқин суриялик қочқин жойлаштирилган.

Анқара бу қочқинларни жойлаштириш учун БМТ назорати остида Сурия ҳудудида қалқонли ҳудудлар деб аталувчи ҳудудлар барпо қилиш ҳақида бир неча бор чақириқ билан чиққан.
XS
SM
MD
LG