Линклар

logo-print

Афғонистонда аҳлоқсизлик қилган америкалик аскарлар жазоланди


Америкалик ҳарбийларнинг Қуръон нусхаларини ёқиши Афғонистонда оммавий норозилик чиқишларига сабаб бўлганди.

Америкалик ҳарбийларнинг Қуръон нусхаларини ёқиши Афғонистонда оммавий норозилик чиқишларига сабаб бўлганди.

Афғонистонда норозилик уйғотган икки нохуш ҳодисага алоқадор тўққиз нафар америкалик аскар маъмурий жазога тортилди.

Шу йил январ ойида Интернетда уч нафар денгиз пиёда аскари ўлдирилган толиблар жасадига пешоб қилаётгани акс этмиш видеоролик пайдо бўлганди. Феврал ойида эса америкалик аскарлар тергов ҳибсхонаси кутубхонасида сақланаётган Қуръон нусхаларини ёқиб юборгандилар.

АҚШ қўмондонлигининг душанба куни эълон қилинган баёнотида бу икки ҳодиса иштирокчиларига нисбатан айнан қандай жазо қўлланилгани очиқланмайди.

Амалда бу аскарларнинг унвонини пасайтириш, заҳирага чиқариш ёки уларга жарима солиш бўлиши мумкин.

Бу нохуш ҳодисалардан кейин Афғонистонда юзага келган ғалаёнларда ўттиз киши ҳалок бўлган. Ўшанда америкалик икки ҳарбийнинг ҳалок бўлгани ҳақида ҳам хабар қилинганди.
XS
SM
MD
LG