Линклар

logo-print

Франция президенти Сурия режимини огоҳлантирди


Франция президенти Франсуа Олланд.

Франция президенти Франсуа Олланд.

Сурия ҳукумат қўшинларининг исёнчиларга қарши кимёвий қурол қўллаши ташқи ҳарбий аралашув учун етарли асос бўла олади.

Франция президенти Франсуа Олланд душанба куни ана шундай баёнот билан чиқди.
Ташқи сиёсат масалаларига бағишланган йиллик нутқида Олланд Суриядаги воқеаларга алоҳида эътибор қаратди.

Франция президенти, жумладан, Сурия мухолифатини муваққат ҳукумат тузишга чақирди ва “Башар Ассад режими легитимлигини тан олмаётган Париж бундай кабинетни тан олади”, дея ваъда қилди.

Олланд Сурияга нисбатан Россия ва Хитой тутган позицияни ҳам танқид қилди. Франция президенти фикрича, бу позиция тинчликка оид ҳар қандай хавф-хатарнинг олдини олиш вазифасини бажариши керак бўлган Бирлашган Миллатлар ташкилоти қудратини заифлаштиради. Москва ва Пекин Дамашққа нисбатан санкциялар жорий этилишига мунтазам равишда қарши чиқиб келмоқда.

Сурияда кимёвий қурол қўлланишига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама ҳам баёнот берганди.
XS
SM
MD
LG