Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Айзек тропик довули яқинлашиб келаётган Луизиана штатида фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилди.

Мазкур довул яқин бир неча соат ичида иккинчи даражали тўфонга айланиб кетиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Довулга оид огоҳлантириш ва фавқулодда ҳолат Флорида, Миссиссипи ва Алабама штатларида ҳам эълон қилинган.

Шу пайтгача Ҳаити, Куба ва Доминикан республикасига дахл қилган Айзек довули у ерларда кўплаб биноларни вайрон қилган ва сув тошқинларига сабаб бўлган.
Шу пайтгача 21 киши довул қурбонига айланди, улардан 19 нафари Ҳаитида ҳалок бўлди.

Об-ҳавога оид сўнгги тахминларга кўра, Айзек етти йил аввал Катрина довули вайрон қилган (ўшанда 1800 киши нобуд бўлганди) Янги Орлеан шаҳрига тўғридан-тўғри хавф солмоқда.

Довул Флорида штатидаги Тампа шаҳрида ўтказилиши мўлжалланган Республикачилар партияси қурултойининг кун тартибига ҳам ўз “тузатиш”ларини киритди. Кеча очилган ва огоҳлантириш туфайли қисқа муддат давом этган қурултой бугун ўз ишини давом этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG