Линклар

Айзак довули республикачилар режаларини бузди


Айзак довули Флоридадан ташқари яна бир неча штатга таҳдид қилмоқда.

Айзак довули Флоридадан ташқари яна бир неча штатга таҳдид қилмоқда.

АҚШ Республикачилар партиясидан президентликка номзод этиб кўрсатилиши кутилаётган Митт Ромни партиянинг қурултойи ўтказиладиган Тампа шаҳрига белгиланганидан икки кун аввал боришга қарор қилди. Ромни жорий ҳафтада қурултой ўтказиладиган Флорида штати Тампа шаҳри Айзак номли тропик довул республикачилар режаларига етказиши мумкин бўлган зиён олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Пайшанба куни Тампада ўтказиладиган қурултойда Митт Ромни расман Респубкликачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод этиб кўрсатилади. Ромни ноябр ойига белгиланган сайловда иқтидордаги Барак Обамага рақиблик қилади.

Ромни сайлов олди кампанияси вакилларига кўра, Тампага пайшанба куни келишни режалаштирган президентликка даъвогар режаларини ўзгартириб, сешанба куни рафиқаси Энн қурултой иштирокчилари олдида нутқ сўзлашини томоша қилишга қарор қилган.

Айзак тропик довули боис респбуликачилар душанба кунга белгиланган йиғинни қолдиришга мажбур бўлдилар.
XS
SM
MD
LG