Линклар

logo-print

Исроил суди яҳудий армияси америкалик фаол ўлимида айбдор эмас деган қарор чиқарди


Исроил суди 2003 йилда Фаластинни қўллаб-қувватловчи норозилик намойишида америкалик фаолнинг булдозер билан бостириб ўлдирилганида яҳудий ҳарбийларининг айби йўқлиги тўғрисида қарор чиқарди.

9 йил аввал ҳалок бўлган Рэйчел Коррининг яқинлари Исроил ҳарбийларини 23 яшар қизни атайлаб бостириб ўлдирганликда айблаган. Ҳарбийлар ўтказган тергов армия томонидан ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўилмаганини хулоса қилганидан кейин фаолнинг оила аъзолари Исроил Мудофаа вазирлиги устидан фуқаровий судга шикоят қилган.

Сешанба куни Ҳайфа шаҳар суди бу шикоятни рад этиб, Коррининг ўлими “бахтсиз ҳодиса” бўлгани, лекин ҳодиса “уруш ҳаракатлари” пайтида содир бўлгани боис бунда ҳарбийларнинг айби йўқ деган ҳукм чиқарди.

Корри 2003 йилда Ғазо минтақасидаги Рафа шаҳарчасида Исроил ҳарбийлари фаластинликларга қарашли уйларни бузаётган пайтда булдозер остида қолиб, ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG