Линклар

logo-print

Таиланд фуқаролари учун Ўзбекистон визасини олиш соддалаштирилди


Ўзбекистон Президенти “Таиланд Қироллиги фуқаролари учун виза олишни соддалаштирш тўғрисида” қарор чиқарди.

Расмий хабарларга кўра, 23 август куни имзоланган қарор Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Таиланд фуқароларига бир ой муддатга бериладган визани икки иш куни ичида расмийлаштириши кўзда тутилган.

Айни пайтда, Ўзбекистон фуқаролари 15 кун муддатгача Таиланд визасини бу мамлакатга етиб боргач, аэропортда олишлари мумкин.

Мазкур қарор Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини яхшилашга ҳисса қўшиши ва хорижий сайёҳларни мамлакатга жалб қилинишини рағбатлантириши кутилмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон хориж фуқаролари виза олиши энг қийин бўлган мамлакатлардан биридир. Ўзбекистон фуқаролари эса чет элга сафар қилиш учун хорижий визадан ташқари, Ўзбекистон расмийлари томонидан белгиланган чиқиш визасини ҳам расмийлаштириши керак.
XS
SM
MD
LG