Линклар

Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлар ҳажмини оширмоқчи


Пахта Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулоти ҳисобланади.

Пахта Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулоти ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукумати сифатли озиқ-овқат товарлари ҳажмини кўпайтириш ва ассортиментини кенгайтириш тўғрисида қарор чиқарди.

Норма.уз Иентрнет нашрининг хабар қилишича, 23 август куни ҳукумат қабул қилган қарорга мувофиқ, 2012-2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир қўшимча чорлар кўрилган.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари пахта ва буғдой ҳисобланади ҳамда фермер хўжаликлари мустақил тарзда нима етиштиришга оид қарорни бера олмасликларидан шикоят қилишади.

Пахта етиштириш ҳажми камайтирилмаган бўлса-да, кейинги икки йил давомида Ўзбекистон ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш тўғрсида гапирмоқда.
XS
SM
MD
LG