Линклар

Бишкекда Беларус элчихонасига ҳужум қилинди


28 август куни Бишкекдаги Беларус элчихонаси олдида норзилик намойиши ўтказилди.

28 август куни Бишкекдаги Беларус элчихонаси олдида норзилик намойиши ўтказилди.

Бишкекда ўнлаб намойишчи Беларуснинг Қирғизистондаги элчихонасига ҳужум қилди. Намойишчилар Беларус ҳукуматидан собиқ президент Қурманбек Бакиев ва унинг укаси Жаниш Бакиевни дарҳол экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.

Норозиларнинг баъзилари сешанба кунги намойиш пайтида элчихонага қарата тош отиб, бино ойналарини синдирди.

Намойишчилар орасида, хабарларга кўра, 2010 йилдаги Бакиевни ҳокимиятдан ағдарган халқ исёни пайтида ўлдирилган қирғизистонликлар яқинлари ҳам бўлган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги яқинда Интернетда Жаниш Бакиевнинг Минскда тушгани айтилаётган расми пайдо бўлгач, Беларус режимидан собиқ президент укасини экстрадиция қилишни талаб қилди.

Қурманбек Бакиев 2010 йил апрел ойида ҳокимиятдан ҳайдалганидан бери Беларусда яшаб келади. Апрел воқеаларида юзга яқин қирғизистонлик ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG