Линклар

Афғонистондаги НАТО маъмуриятига кўра, мамлакат жанубида халқаро кучларга қарашли вертолёт қулаган. НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари матбуот вакили Эми Нессионнинг айтишича, душанба куни Лоғар вилоятидаги воқеада вертолёт “қаттиқ қўнган”. Воқеа пайтида яқин атрофда жанггарилар бўлганми, йўқми ҳозирча номаълум, дея қўшимча қилди у.

Сешанба куни Толибон баёнот эълон қилиб, ветолётни ҳаракат жанггарилари уриб туширгани ва унинг бортидаги барча одам ўлдирилганини иддао қилди.

Жорий ойда Толибон НАТОнинг яна бир вертолётини уриб туширганини иддао қилган эди.

Қандаҳор вилоятида рўй берган бу воқеада етти нафар америкалик ва тўрт афғон аскари ҳалок бўлган эди.

АҚШ расмийлари дастлабки маълумотларга кўра вертолёт душман томонидан уриб туширилганига ишора қилмаганини айтган, лекин расмий тергов ҳали якунлангани йўқ.
XS
SM
MD
LG