Линклар

Афғонистон президенти 17 киши бошидан жудо қилинишини қоралади


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилоятида тинч фуқаролардан 17 киши бошидан жудо қилиниб, қатл этилишини қоралади.

Карзай маъмурияти эълон қилган ёзма баёнотда бу ҳодиса Исломга мутлақ зид бўлган “кечириб бўлмас” жиноят дея аталади. Бундай жиноятга қўл урган “душман саросимага тушиб қолганини намойиш қилмоқда”, дея таъкидланади баёнотда.

Кобулдаги АҚШ элчихонаси ҳам баёнот эълон қилиб, Толибон жанггарилари амалга оширгани гумон қилинаётган қатлни қоралади.

Ҳилмандда рўй берган ҳодисада бошлари танасидан жудо қилинганлар орасида аёллар ҳам бўлган. Баъзи хабарларга кўра, қатл қилинишларидан аввал бу одамлар мусиқа эшитиб, рақсга тушгани учун ўлдирилган. Бошқа хабарларга кўра, улар Толибонга қарши фаолият олиб борганликда гумон қилинган.
XS
SM
MD
LG