Линклар

Рассом қизлар Ўзбекистон қиëфасини Прагада кўрсатади


Бундан аввал Прагада ўзбекистонлик таниқли рассом Леким Иброҳимовнинг "Минг бир малак ва бир сурат" асари намойиш қилинган эди.

Бундан аввал Прагада ўзбекистонлик таниқли рассом Леким Иброҳимовнинг "Минг бир малак ва бир сурат" асари намойиш қилинган эди.

Ўзбекистонлик икки рассом аëл Юлдуз Фаррухзода ва Гулзор Султонова асарларидан иборат кўргазма сентябр бошида Прагада очилади.

Бу икки рассом аëл Европада Ўзбекистоннинг бугунги қиëфасини тамсил қиладиган бўлди.

Кўргазмада Юлдуз Фаррухзода ижодига оид графика асарлари ва Гулзор Султонова йўнган мармар ҳайкаллар намойиш қилинади.

Прагада ўзбек рассомлари кўргазмасини ташкил қилиш ғояси Чехиянинг Ўзбекистондаги фавқуллода ва мухтор элчиси Гинек Пейхга оид, дейди элчихонананинг ишончли вакили Роман Масарик Озодлик билан суҳбатда.

Чехия-Ўзбекистон Савдо–саноат палатаси кўргазма билан боғлиқ ташкилотчилик ишларини ўз зиммасига олди.

Кўргазма Чехия-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибига кирувчи Аэротрейд ширкатига оид кўргазам залида намойиш қилинади дейди айни ширкат раҳбари Прокоп Зденек:

- Биз Ўзбекистон билан Чехия ўртасида нафақат тижорий алоқалар¸ балки маданий муносабатлар ҳам тиғиз бўлишини истаймиз.

Озодлик мухбирининг¸ "Нега айнан бу мусаввира қизлар Прагадаги кўргазма учун танланди?"деган саволига жавоб берган Зденек¸ мусулмонлар яшайдиган Ўзбекистон каби мамлакатда етишган аëл рассомлар ижоди биз учун муҳим¸ дея жавоб берди:

- Бу қизлар ижоди замонавий Ўзбекистонни тамсил қилади. Ўзбек аëллари ўз қобилиятини намоëн қилиб ижод этмоқда¸ деган муждани Европага етказмоқчимиз. Боз устига¸ бу икки аëл ижоди Ислом санъати намунаси сифатида ҳам бизга қизиқ¸ дейди Прокоп Зденек.

Ўзбекистонлик бу иккала муссавира Юлдуз Фаррухзода ва Гулзор Султонова асарлари билан танишган рассом Зафар Ҳакимовга кўра¸ уларнинг асарларида замонавий унсурлар шарқона линия билан уйғун тарзда ифода қилинган.

Ўзбекистон қиëфаси

Чехиянинг Тошкентдаги элчиси Гинек Пейх Озодлик мухбирига европаликлар шуурида Ўзбекистон ўзбек расомлари нигоҳи орқали ерлашсин¸ деган орзуда кўргазма ташкил қилганини айтади.

Июн ойида таниқли ўзбек рассоми Леким Иброҳмовнинг гигант асари ҳам Прагада намойиш қилинган эди.

Ўзбекистон қиëфасини санъат воситасида кўрсатиш бугуннинг янгилиги эмас.

Замонавий Ўзбекистон қиëфасини илк бор 1923 йил Париждаги умумжаҳон кўргазмасида раққоса Тамарахоним ва унинг эри ҳофиз Муҳиддин Қори Ëқубов тамсил қилган эди.

Ана шундан бери рақсга тушаëтган ўзбек аëли қиëфаси стеротип тарзида шуурга муҳрланди.

1960 йил Совет почтаси чиқарган маркадаги тасвир ҳам ана шу стереотип маҳсули эди.

Тасвирда чопон ва дўппи кийган ўзбек ўтириб доира чалмоқда. Икки ўрим сочи елкасига тушган ироқи дўппили аëл қўлини осмонга чўзиб рақсга тушмоқда.

Орқада эса дастурхон кўтарган ўзбек аëли ва қўй орқалаган дўппили ўзбек эркаги тасвирланган.

Совет иттифоқи тарқалганидан кейин меҳнат муҳожири - гастарбайтер ўзбек тимсолига айланди.

Гулнора замонамиз қаҳрамони

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида ўзини Ўзбекистон санъати ва маданиятИ форумининг қиëфасига айланганидан ғурурда эканини билдирган эди.

Гулнора Каримованинг навқирон ихлосмандларидан бири 22 яшар дизайнер Жамшид эса¸ уни Ўзбекистон тимсоли деб билади.

Россия Биринчи каналининг“Михаил Ширвиндт билан билишни истайман!”) кўрсатувида ҳам Гулнора Каримова Ўзбекистон тимсоли ўлароқ тақдим қилинди.

Ўзбекистон халқ артисти Қурсия Эсонова эса Ўзбекистонни таниқли қўшиқчи Муножот Йўлчиева тақдим қилса ярашади¸ деган фикрда.

Озодликнинг "Туркистон рассомлари" дастурида қатнашган турли рассомларга сиз Ўзбекистон қиëфасини қандай тасаввур қиласиз¸ деб савол берган эдик.

Таниқли рассом Шаҳноза Абдуллаева Ўзбекистонни жаннат сурати сифатида тасаввур қилишини билдирди.

Рассом ва ҳажвчи Обид Асомов эса қинғир-қийшиқ ҳовли Ўзбекистон потртети¸ деган фикрда собит.



Азиз муштарий¸ Ўзбекистон қай тарзда ëхуд кимнинг қиëфасида мужассам бўлади¸ деган саволга Сизнинг жавобингиз қандай? Марҳамат¸ мулоҳазаларингизни ëзиб юборинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG