Линклар

logo-print
Россиянинг Смоленск шаҳар суди мухолифат фаолини наркотикларга оид айбловлар билан саккиз йилга қамоққа ҳукм қилди.

Бошқа Россия мухолифат ҳаракати фаоли Таисия Осипованинг адвокатлари суд ҳукми юзасидан аппеляция шикояти билан мурожаат қилишларини билдирди.

Осипова 2010 йил ноябр ойида наркотик сотганлик айби билан ҳибсга олинган эди. Унинг адвокатлари жиноий иш Осипованинг эри ва Бошқа Россия етакчиларидан бири Сергей Фомченковга нисбатан босим ўтказиш мақсадида қалбакилаштирилганини айтиб келишади.

Ўтган йил декабрида суд уни 10 йилга қамоққа ҳукм қилган, лекин жорий йил феврал ойида Смоленск вилоят суди ҳукмни бекор қилиб, янгитдан маҳкама ўтказишни буюрган эди.

Март ойида собиқ президент Дмитрий Медведев Бош прокуратурадан 32 киши, жумладан Осипова ишини қайта кўриб чиқишни сўраган.
XS
SM
MD
LG