Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:16

Арктик музликлар эриши Ўзбекистонда ҳам сезилмоқда


АҚШ Қор ва музликларни ўрганиш Миллий марказининг АҚШ Фазо идораси билан ҳамкорликда ўтказган сўнгги тадқиқоти хулосасига кўра¸ ҳозирга келиб Шимолий муз океани сатҳининг қарийб 30 фоизи эриб битган ва бу жараëн тўхтовсиз давом этмоқда. Инсон қўли билан фазога чиқарилаëтган иссиқхона гази сабаб тезлашиб бораëтган бу эриш оқибати ер юзининг барча нуқтаси¸ хусусан Ўзбекистонда ҳам сезилмоқда.

АҚШ олимларининг айтишларича, жорий ёз ойларида Шимолий Муз океанидаги музликлар мисли кўрилмаган даражада эриган.

АҚШ Қор ва музликларни ўрганиш миллий маркази душанба куни эълон қилган ҳисоботга кўра, Арктика музликлари сатҳи бугунга келиб 410 миллион квадрат километрга тушиб қолган. Жорий йилда музликлар 4,1 миллион квадарат километрга қисқарган, лекин яқин ҳафталар ичи эриш жараёнининг яна давом этиши ва 2007 йилдаги 4,17 миллион квадрат километрлик рекорддан ҳам ўтиб кетиши кутилмоқда.

Бу рақамлар 1979 йилдан бери сунъий йўлдош воситасида олиб келинаëтган расмларга асосланган.

АҚШ Қор ва музликларни ўрганиш миллий марказига кўра, музликларнинг эришига асосан глобал илиқлашув сабаб бўлган. Бу жараёнга эса, одам фаолияти давомида атмосферага ташланадиган иссиқхона газлари сабабчи¸ деб кўрилади.

- Бу ҳатто мен каби мутахассисларнинг ҳам ишониши қийин рақамлардир. Асл вазият аввал тахмин қилинганидан ҳам қўрқинчлироқдир. Очиғини айтсам¸ бу рақамлардан этим жунжикаëтир¸ дейди йиллардан бери иқлим ўзгаришининг музликларга таъсирини ўрганиб келаëтган Женнифер Франсиз.

Некбинлар тоифасига кирувчи АҚШ олимлари тахминича¸ Шимолий муз океани ҳозирги суръатда эришда давом этса¸ 2050 йилга бориб¸ бу океанда мутлақ музлик қолмайди. Айни пайтда¸ тушкун олимлар ҳисоб-китобича¸ 2020 йилга қадар Арктика музликлари ер юзидан ғойиб бўлади.

Олимларга кўра¸ Арктика музликлари Ер куррасида об-ҳаво даражасини мўътадиллаштирувчи асосий омиллардан бири ва уларнинг эриши оқибатини дунëнинг барча ҳудудлари¸ хусусан Марказий Осиëдагилар ҳам аллақачон ўз танасида ҳис этмоқда.

Хусусан¸ Ўзбекистонда кейинги йилларда ëзнинг фавқулодда иссиқ¸ қишнинг эса¸ фавқулодда совуқ келиши¸ сурункали қурғоқчиликдан сўнг¸ намгарчилик даражасининг баландлиги кузатилмоқда.

Ўзбекистонлик мутахассислар фикрича, ҳаво харорати кўтарилиши ва намликнинг юқори бўлиши аҳоли орасида юрак қон-томир ва юқумли касалликлар тарқалиши эҳтимолини кучайтиради.

Сардор Раҳмонов Новосибирскдаги Мешалкин номидаги илмий-тадқиқот институтида юрак жарроҳи бўлиб ишлайди.

Бу мутахассис¸ иқлим ўзгариши билан юрак-қон томир касалликларининг кўпайиши ўртасида бевосита алоқадорлик борлигига кундалик амалиëти давомида гувоҳ бўлаëтганини айтади.

Ўзбекистонлик юрак жарроҳи билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:35 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG