Линклар

Доғистонда мўътабар шайх ўлдирилди


Доғистонда амалга оширилган террорчилик хуружи натижасида шайх Саид афанди Чиркавий ва яна олти киши ҳалок бўлди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, шайхнинг Чиркей қишлоғидаги уйига бир худкуш аёл зиёратчи қиёфасида кирган ва белига боғланмиш портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.

74 ёшли Саид афанди Чиркавий Доғистон мусулмонларининг диний лидерлардан бири ва эътиборли сўфий олимлардан бўлган.

Шайх Чиркавий ўлими муносабати билан бугун Доғистонда мотам куни, деб эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG