Линклар

Ўшда Қозоғистон консулхонаси очилди


28 август куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Қозоғистон бош консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги хабар қилади.

Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида Қозоғистон консулхонасини очиш тўғрисидаги қарор президент Алмазбек Атамбаев июл ойида хизмат сафари билан Остонага борган пайтда қўшни давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев билан ўтказилган музокаралар чоғида қабул қилинган.

Ўшдаги консулхона икки мамлакат фуқаролари, хусусан, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда қирғиз-қозоқ чегарасидан тез-тез ўтиб турувчи меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатиш мақсадида очилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG