Линклар

Жанубий Корея иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси жорий йил охиригача Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатнинг уч вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 80 миллион доллар миқдорида қарз беради.

РИА Новости агентлигининг “Ўзкоммунхизмат” агентлиги вакили сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, кредит ажратиш масаласи Жанубий Корея молия вазири Бак Чжа Ваннинг 31 августга мўлжалланган Ўзбекистонга ташрифи чоғида муҳокама қилинади.

Мазкур маблағ Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидаги ўнта аҳоли пунктида сув таъминотини яхшилаш ишига сарфланиши айтилмоқда.

Бу лойиҳа учун Ўзбекистон ҳукумати ҳам 20 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиши кўзда тутилган.

Шу пайтгача Жанубий Корея иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистонга имтиёзли шартлар асосида тақрибан 120 миллион доллар миқдорида кредит ажратган.
XS
SM
MD
LG