Линклар

Сешанба куни Дамашқ яқинида Сурия президенти Башар Ассад тарафдорларини дафн қилиш маросимида содир бўлган портлашда 27 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди.

Ҳукумат кучлари кеча Дамашқнинг шарқий қисмидаги қуролли мухолифатнинг таянч нуқталари бўлган қишлоқларни ўққа тутишда давом этдилар.

Душанба куни эса Суриянинг турли жойларида содир бўлган тўқнашувларда, ҳуқуқ фаоллари тарқатган маълумотларга кўра, камида 190 киши ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилигини тинч аҳоли вакиллари ташкил этгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG